ЎзА Ўзбек

25.03.2020 Чоп этиш версияси

Наманган шаҳрига кириш йўлларида дезинфекция постлари ташкил этилди

Наманган шаҳрига кириш йўлларида дезинфекция постлари ташкил этилди

Наманганда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш, аҳоли саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Хусусан, Наманган шаҳрига кириш йўлларида дезинфекция постлари ташкил этилди. Барча тарафдан кираётган машина ва одамлар текширилиб шаҳарга киритилмоқда. Фуқароларга шахсий гигиена талабларига риоя қилиши, жамоат жойларида ҳимоя ниқобини тақиб юриши лозимлиги тушунтирилмоқда.

Наманган шаҳрига кирадиган барча йўллар бугун соат 16:00 дан вақтинча ёпилди.

photo5465283302647770289.jpg

photo5465283302647770291.jpg

photo5465283302647770290.jpg

1 682
Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА