Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.10.2017 11:59 Чоп этиш версияси

Наманган шаҳрида “Доктор-А Med hospital" клиникаси иш бошлади

Наманган шаҳрида “Доктор-А Med hospital" клиникаси иш бошлади “Беҳруз Одил Савдо” масъулияти чекланган жамиятига қарашли клиника қурилишига 17 миллиард 800 миллион сўм маблағ сарфланди. Тўрт қаватли замонавий клиника шаҳарнинг Шимолий Фарғона айланма йўли бўйида, яъни Тошкент, Андижон, Фарғона вилоятларидан келувчилар учун ҳам қулай жойда барпо этилган.

52 ўринга мўлжалланган шифо масканида диагностика, амбулатория, лаборатория, стационар даволаш, жарроҳлик ва физиотерапия хизматлари кўрсатилади. Замонавий ускуна ва жиҳозлар ёрдамида гинекология, урология, кардиология, буйрак, жигар ва ошқозон-ичак касалликлари бўйича аниқ ташхис қўйилиб, муолажа қилинади.

4.jpg

– Президентимизнинг 2017 йил 1 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори соғлом рақобат муҳитини яратиш орқали соҳани жаҳон андозалари асосида ривожлантириш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини янада оширишда муҳим дастуриламал бўлмоқда, – дейди клиника раҳбари У.Назаров. – Қарорда хусусий тиббиёт муассасаларига кенг имтиёз ва преференциялар берилган. Хусусан, ушбу муассасалар 2022 йилнинг 1 январига қадар барча турдаги солиқлар ва мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилди. Шунингдек, хориждаги етакчи тиббиёт марказлари ва клиникалари билан ҳамкорлик қилиш, мутахассислар ўртасида ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Клиникамиз ҳам диагностика ва даволаш ишларида Ҳиндистоннинг “Apollo” клиникаси билан ҳамкорлик қилади. Мазкур муассаса шифокор ва мутахассислари ўзаро шартномага асосан вақти-вақти билан Наманганга келиб беморларни кўрикдан ўтказади, зарур маслаҳат ва тавсиялар беради, даволаш ва жарроҳлик амалиётларида бевосита иштирок этади. Энг муҳими, энди аҳоли маблағ ва вақт сарфлаб, хорижга бориб юрмайди, балки клиникамизда даволаниши мумкин. Бунинг учун имкониятларимиз етарли.

Клиникада 50 дан зиёд юқори малакали шифокор ва ўрта тиббиёт ходими аҳолига намунали тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Акрамжон Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
5 118






Все о погоде - Pogoda.uz