Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.07.2017 18:24 Чоп этиш версияси

Набирамга бир китоб

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида ташкил этилган китоб ярмаркаси шундай номланди.

Президентимизнинг 2017 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида “Маънавият – энг таъсирчан ва қудратли қуролимиз” деган тамойилга мувофиқ вилоятда аҳолининг маданий савиясини юксалтириш, ёшлар ўртасида китобхонликни ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Республика Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими вакиллари, вилоят ва туман ҳокимликлари масъул ходимлари, нуронийлар, ёшлар иштирок этган ярамаркада кам таъминланган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига миллий ва жаҳон адабиёти намуналари жамланган китоблар тўплами совға қилинди.

– Ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш ва оммалаштириш орқали маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Республика Маънавият тарғибот маркази Тошкент вилояти бўлими раҳбари М.Назаров. – Ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашда китобнинг ўрни катта.

Ярмарка доирасида “Ўздавкитобсавдотаъминот” масъулияти чекланган жамияти томонидан китоблар савдоси ташкил этилди.

А.Мусаев, ЎзА
3 328






Все о погоде - Pogoda.uz