Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институти “Ядро физикаси ва ядровий технологияларнинг ҳозирги замон муаммолари” мавзуида халқаро анжуман ўтказди.

Институтнинг ВВР-СМ русумидаги тадқиқот реакторининг 60 йиллигига бағишланган ушбу анъанавий тадбирда дунёнинг 18 мамлакатидан 180 нафарга яқин олим иштирок этди.

Анжуманда иштирокчилар ядровий энергетика ва ядровий тиббиёт мавзуси таҳлилига эътибор қаратар экан, бу масалалар замонавий технологияларни ривожлантириш нуқтаи назаридан мамлакатимиз яқин келажаги учун ўта муҳимлиги қайд этилди.

Эътиборли жиҳати, Ядро физикаси институти мамлакатимиз ва Марказий Осиё ҳудудидаги энг йирик илмий текшириш масканидир. Унинг илмий бўлинмалари ва тадқиқот ядро реактори, циклотрон, электрон тезлатгичи, гамма қурилмаси ва нейтрон генератори каби ноёб объектлари базасида ҳозирги замон фан ва техникасининг истиқболли йўналишларини қамраб олган хомашё, буюм ва асбоб-ускуналар импорти ўрнини босувчи, жаҳон бозор талабларига жавоб берувчи экспорт маҳсулотларини ишлаб чиқаришга қаратилган фундаментал ва амалий изланишлар олиб борилиши билан катта аҳамият касб этади.

index (1).jpg

– Тўрт кун давом этган тадбирда элементар зарралар ва атом ядроси физикаси, ядровий технологиялар ва ядровий энергетика, конденсирланган материаллар радиацион физикаси, ядровий ва радиациявий хавфсизлик каби масалалар таҳлил этилди, – деди Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ахборот хизмати ходими Моҳира Жуманова. – Бундан кўзланган мақсад эса бугунги кун фанида элементар зарралар ва атом ядроси физикаси, ядровий технологиялар ва ядровий энергетика, конденсирланган ҳолат физикаси илмий йўналишларида эришилган натижалар ва уларнинг истиқболлари ҳамда ядровий ва радиациявий хавфсизлик ва бу мавзулар атрофида дунё олимлари ҳамжиҳатлигини янада кучайтиришдир. Эътиборли жиҳати, анжуманда Туркия, Австрия, Жанубий Корея, Австралия, Италия, Гонконг, Германия, Буюк Британия, Россия, Беларусь, Украина каби давлатлар олимлари мавзу доирасида қизғин музокаралар олиб борди. Улар ушбу фан равнақи йўлида биргаликда ишлаш истагини билдирди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўн саккиз мамлакат физиклари Ўзбекистонда учрашди