ЎзА Ўзбек

27.08.2018 19:15 Чоп этиш версияси

Ўн нафар боланинг суннат тўйи ўтказилди

Ўн нафар боланинг суннат тўйи ўтказилди

Ўзбекистон ногиронлар жамияти Жиззах шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар фарзандларидан 10 нафарининг суннат тўйи ўтказилди. 

Шаҳардаги “Зокир ота” тантаналар мажмуасида тўй болаларнинг оила аъзолари, дўстлари, яқинлари, жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган тўйда халқимиз эзгу удумларига мувофиқ ҳар бир болага сарполар, совға-саломлар берилди. 

– Тўй мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги арафасида ўтаётгани билан янада қувончли бўлди, – дейди Жиззах шаҳрининг Қассоблик маҳалласида истиқомат қилувчи Сурайё Маматқулова. – Жамиятимизда қарор топган яхшилик, ночорларга ёрдам кўрсатиш, ёшларга ғамхўрликни ҳис қилиб турамиз. Бугун уч фарзандимнинг суннат тўйи. Бу ишда бош-қош бўлганлардан, ҳомийлик қилган сахий инсонлардан миннатдорман.

15.JPG

16.JPG

17.JPG

Т.Бекназаров, ЎзА
3 458