ЎзА Ўзбек

24.07.2018 19:01 Чоп этиш версияси

Музликлардан Орол денгизигача экспедиция ташкил этилади

Музликлардан Орол денгизигача экспедиция ташкил этилади Жорий йил 31 июлдан 21 августга қадар Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон Республикалари бўйлаб “Музликлардан Орол денгизигача” экспедицияси ташкил қилинади. Бу ҳақида centrasia.ru сайтида хабар берилди.

Қатор нуфузли халқаро ва хорижий ташкилотларнинг махсус лойиҳалари асосида ташкил қилинаётган экспедицияга ёш мутахассислар, магистрантлар, докторантлар, профессорлар ҳамда журналистлар жалб қилиниши белгиланган.

Экспедиция сув сектори бўйича ёш мутахассисларнинг ҳар хил тематикалардаги материаллари ва фаолиятига асосланади.

Экспедицияда иштирок этишни истаган журналистлар учун танлов эълон қилинган. Танловдан ўтган оммавий ахборот воситалари вакиллари экспедиция тафсилотларини кенг ёритиб боради.

Экспедиция ўз ишини Қозоғистон Республикаси Олмаота шаҳридан бошлаб, Қирғизистон ва Тожикистон тоғлари орқали Орол денгизи қирғоқларигача 3 ҳафта давом этиши кўзда тутилган.

ЎзА
7 475