Президентимизнинг ҳар бир гаплари ва таклифлари янги Ўзбекистонимизда меҳнат қилаётган, ислоҳотларга камарбаста бўлган халқимиз учун тарихий воқеа бўлди.

Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқи янгиланаётган Ўзбекистонда кейинги уч йил давомида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шу ислоҳотлар натижасида эзгулик ва маърифатга асосланган жамият барпо этиш йўлидаги ҳаракатларни глобаллаштиришга қаратилган муҳим қадамдир. Давлат раҳбарининг ушбу нутқи тарихда илк бор она тилимизда янграгани барчамизнинг кўнглимизни ғурур ва ифтихорга тўлдирди.

Президентимиз ушбу тарихий нутқида мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ҳаётий жараёнларни ёрқин далиллар билан маълум қилди. Шунингдек, дунё ҳамжамияти кун тартибида турган долзарб масала ва муаммоларга тўхталиб, уларнинг оқилона ҳал қилиниши борасида конструктив ечим ва таклифларни билдирди.

Президентимизнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясида илгари сурган таклифларнинг барчаси замирида аввало ўзбек халқининг асрий анъаналари ва эзгу фазилатлари, қолаверса, мамлакатимизда сўнгги уч йилда амалга оширилаётган ислоҳотларни глобаллаштириш ўрин олган. Давлатимиз раҳбари минтақани ривожлантириш орқали нафақат Ўзбекистонни, балки қўшни давлатлар, бутун дунё мамлакатларининг иқтисодий ва ижтимоий ўсишини таъминлаш мумкинлигига урғу берди.

Ҳар қандай оғир даврда ҳам, жумладан ҳозирги пандемия шароитида ҳам дунё халқлари вужудга келган муаммоларга имконият деб қараса, мавжуд муаммоларни ечишга астойдил бел боғласа, барча қийинчиликлардан талофатларсиз ўтишимиз мумкинлигини Президентимиз юқори минбардан айтарканлар, ҳар бир сўзларидан халқимизга хос бағрикенглик, оқибат ва оқиллик уфуриб турганини ҳис қилдим. Ота-бобололаримиз, буюк аждодларимиздан бизгача етиб келган хислатларимиз, сўнгги йилларда ислоҳотларни амалга ошириш бўйича орттирган тажрибамиздан келиб чиққан таклифларнинг барчаси жаҳон ҳамжамиятини бир ёқадан бош чиқариб ишлашга, қарорлар қабул қилишга ва уларни ҳаётга татбиқ этишга чорлади, ҳар қандай инқирозни имконият майдонига айлантириш мумкинлигини таъкидлади.

Давлат раҳбари томонидан БМТ шафелигида Пандемиялар даврида мамлакатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқиш таклифи бериларкан, бутун жаҳон бошига тушган пандемия даврида инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш бош масала эканига алоҳида урғу берилди. Пандемияга қарши курашишда турли давлатлар томонидан тўпланган тажрибани бирлаштириш, айни кунларда айрича фойдаланилаётган меъёрларни бутун дунё мамлакатларига жорий этиладиган ягона норматив мажмуага айлантириш ҳақиқатан ҳам ўта долзарб масаладир. Бу келажакда такрорланиши мумкин бўлган биологик офатларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти конвенциясини қабул қилиш бўйича Ўзбекистон ташаббусини қўллаб-қувватлаш масаласи мамлакатимизда олиб борилаётган ёшлар сиёсатининг узвий давомидир. Барчамиз Президентимизнинг ёшларга бўлган ишончи, айнан ёшлардан умиди катталигини биламиз, ёшларнинг сифатли билим олиш, зако қувватини мамлакатлар тараққиёти учун сарфлашлари учун кенг имкониятлар яратиш орқали жамиятимиз янги марраларга эришиши кўзланмоқда. Давлатимиз раҳбари Бирлашган Миллатлар ташкилоти Бош ассамблеясининг 72-сессиясида БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқишни таклиф қилган эдилар. Мамлакатимизда олиб борилаётган ёшларга оид давлат сиёсати шу тариқа глобал қамров касб этаётгани айниқса эътиборга моликдир. Чунки ёшларнинг ғайрати, иқтидори, яратувчан фикрлаши, қийин ишларга-да иккиланмай бел боғлаши тез ўзгарувчан, янгиликларга бой, инновацияларга мухтож давримизнинг нажоти десак, сира муболаға бўлмайди.

Мамлакатларнинг ривожи унинг транспорт-коммуникацияларига чамбарчас боғлиқ. Демакки, муҳтарам Президентимизнинг транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини очиш таклифи аҳолига транпорт хизматларини кўрсатиш сифати ва тезлигини оширади, йўловчилар ва юкларни ташишни мўътадиллаштириб, минтақанинг транзит имкониятларни кенгайтиради. Бу ўз навбатида иқтисодиётнинг ўсиши ва хавфсизлик масалаларининг ижобий томонга ўзгаришига олиб келади. Давлат раҳбаримизнинг ушбу таклифи замирида ҳам минтақамизда кўп йиллардан бери шаклланган ўзаро ҳурмат, яхши қўшничилик анъаналарини давом эттирибгина қолмай, уларни янада кучайтиради ва қон-қардошлик, тақдирдошлик, елкадошлик тамойилларини янги босқичга олиб чиқади, албатта.

Ушбу таклиф Президентимизнинг БМТнинг Глобал антитеррор стратегиясидоирасидаги Минтақавий қўшма режанинг 10 йиллик натижалари ва келгуси истиқболларига бағишланган халқаро конференцияни ва “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” деган мавзуда халқаро форумни ўтказиш билан чамбарчас боғлиқ. Тарихан шарқ ва ғарб цивилизацияларининг марказида жойлашган юртимиз уларнинг бир-бирига интеграцияси, ўзаро фойдали муносабатлар, баҳамжиҳат ривожланиш ва асрий тинчлик-тотувликни сақлаш тамойилларида етакчи бўлиб келгани маълум.

Халқимизда азалдан “Ён қўшни - жон қўшни” деган мақол бор. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузурида афғон халқининг дарду ташвишини тинглайдиган, доимий фаолият кўрсатадиган қўмита ташкил этиш фикри қўшни Афғонистонда тинчлик, барқарорлик, тўкинчиликни таъминлашга жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини тортишга қаратилган. Неча ўн йиллардан бери уруш, зўравонлик, хурофот ичида яшаётган жон қўшнимизнинг бугуни ва эртасининг ёруғ бўлиши биз учун ўта муҳим масаладир. Қўшнимиз тиниб-тинчиб яшамас экан, бизга бир бурда нон ботмайди. Шу сабабли, давлат раҳбаримиз “Фақат биргаликда ва яқин ҳамкорлик орқали биз афғон халқининг эзгу орзу-умидларини рўёбга чиқаришимиз мумкин. Бу борада “Беқарор ва вайронкор вазиятдан – тинчлик ва бунёдкорлик сари” деган тамойил асосида иш олиб бориш муҳимдир” деб таъкидлагани халқимизнинг қадимдан бери шаклланиб келган азалий анъаналари руҳига йўғрилган, албатта.

Шу ўринда қашшоқликни тугатиш ва камбағалликка қарши курашишни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси навбатдаги сессиясининг асосий мавзуларидан бири сифатида белгилаш ҳамда ушбу масалаларга бағишланган глобал саммитни ўтказиш ҳам бутун дунёда энг муаммоли масалалардандир. Камбағалчиликни қисқартириш бўйича иқтисодий ва гуманитар чора-тадбирларни амалга ошириш инсониятдан заковат, меҳр ва шу муаммони ечишда ироданинг бирлашишини талаб этади.

Ўз навбатида қашшоқлик ва камбағаллик ҳозирги кунда экологик муаммолар билан чамбарчас боғлиқлиги, айниқса сув танқислиги озиқ-овқат хавфсизлигига дахл қилишини ўзимизнинг танимизда хис қиляпмиз. 1965 йилларга қадар дунёдаги тўртинчи катта кўл бўлган Орол денгизининг қуриши собиқ шўро даврида сув ресурсларини нотўғри бошқариш ва фойдаланиш натижасида юзага келган энг катта экологик фалокатлардан биридир. Орол денгизи сувининг қуриши оқибатида экологик, иқлим, ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар оқибатлар Ўзбекистон ва Орол денгизи минтақаларининг барқарор ривожланишига катта тўсиқ бўлди. Ер майдонларининг таназзулга учраши ва чўлланиши, сув ва ер ресурсларининг ифлосланиши ҳамда шўрланиши, ичимлик сувининг етишмаслиги, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг камайиши ва йўқолиб кетишишига сабаб бўлди.

Орол денгизидан ҳар йили 100 миллион тоннадан ортиқ чанг ва заҳарли тузлар атмосферага 1000 км гача тарқалади. Шунингдек, биз қурғоқчилик, қум ва тузли бўронлар каби ҳодисалар интенсивлиги ва такрорланиш тезлигининг босқичма-босқич ўсиб боришини кузатмоқдамиз.

Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳамжамият эътиборини Орол денгизида юзага келаётган муаммоларга қаратмоқда. 2017 йил 19 сентябрда Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясида сўзга чиқиб, ушбу муаммога минтақанинг барча мамлакатлари манфаатларини инобатга олган ҳолда БМТ ҳомийлигида муросага келиш зарурлигини таъкидлаган эди. Орол денгизини тўлиқ тиклаш мумкин бўлмаса-да, унинг салбий оқибатларини юмшатиш мумкин.

Ҳозирги даврнинг энг муҳим вазифаси – Орол денгизи инқирозининг атроф-муҳитга ва Орол денгизи минтақасида яшовчи миллионлаб одамларнинг турмуш тарзига зарарли таъсирини камайтириш Ўзбекистон ёндашувининг асосий тамойилидир.

Ўзбекистон Республикасининг ташаббуси билан Орол денгизи минтақасини ривожлантириш бўйича БМТнинг инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст фонди ташкил этилди. Ушбу траст фонд барча манфаатдор томонлар учун ягона платформани тақдим этиш, ривожланиш бўйича ҳамкорлар, халқаро молия институтлари, фуқаролик жамияти, икки томонлама ва кўп қиррали донорлар Орол денгизи инқирозининг салбий экологик ва ижтимоий-иқтисодий оқибатларини юмшатиш бўйича самарали чораларни кўриб чиқишга қаратилган.

Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил 23 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 75-чи юбилей сессиясида қатнашиб, Орол денгизи ва унинг атрофида амалга оширилаётган ижобий ишлар юзасидан тўхталиб, “Орол денгизи минтақаси – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди" деб эълон қилиш ва БМТ бош ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилишни, ушбу муҳим ҳужжат тасдиқланган санани эса “Халқаро экологик тизимларни ҳимоя қилиш ва тиклаш куни” сифатида нишонлаш таклифини илгари сургани миллатимиз, юртимиз ва минтақадаги экологик вазиятни яхшилашга хизмат қилиши шубҳасиз. Ҳозирда «Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди» Концепцияси лойиҳасини Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда БМТ Тараққиёт Дастури, шунингдек республикамиз вазирлик ва идоралари билан ҳамкорликда тузиш ишлари якунига етмоқда.

Президентимизнинг бутун жаҳон халқларига берган ушбу таклифлари замирида меҳнаткаш халқимизнинг асрий анъаналари, эзгу ниятлари, маънавий-маърифий қарашлари намоён бўлиб турибди. Ушбу таклифлардаги ҳамдардлик ва жонкуярлик, минтақа халқлари тақдирига бефарқ бўлмаслик, барчага яхшилик ва эзгу ният билан муносабатда бўлиш каби тоза ва беғубор ниятлар аксланиб турган бўлса, бошқа томондан, бундан уч йил аввал мамлакатни муқаррар бўҳрондан қутқариб, юксалишига сабабчи бўлган улуғ мақсадлар, некбин ғояларни мамлакатимиздан минтақага ва ундан бутун оламга эзгулик ва яхшилик чорлови, халқ маънавияти ва маърифатининг гултожи ўлароқ тақдим этилганлиги билан алоҳида диққатга лойиқдир.

Иброҳим Абдураҳмонов,
Инновацион ривожланиш вазири, академик

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муваффақиятли миллий ислоҳотлардан глобал ривожланишга чорлов