Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.12.2017 19:16 Чоп этиш версияси

Мутасаддилар ёшлар масалалари билан боғлиқ ҳар бир муаммони жойига бориб ўганмоқда

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят кенгаши, вилоят ҳокимлиги, вилоят бандликка кўмаклашиш бошқармаси, ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси ҳамда қатор ташкилот, муассасалар билан ҳамкорликда сайёр қабуллар ташкил этилди.

Қабулларда вилоятнинг чекка ҳудудлари – Арнасой, Бахмал, Ғаллаорол туманларидаги уюшмаган ёшлар, коллеж битирувчиларининг муаммо ва таклифлари кўриб чиқилди. Натижада бу ҳудудларда истиқомат қилувчи ёшларнинг иш ўрни, замонавий китоб дўкони ва кутубхоналарга эҳтиёжи юқори эканлиги аниқланди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, туман ҳокимликлари ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси бу масалаларни ҳал этишга ваъда берди.

Учрашувлар жараёнида кўплаб ёшлар иш билан таъминланди. Мисол учун, Ҳусниддин Мухторов Бахмал туманидаги 18-умумтаълим мактабига ёшлар етакчиси сифатида қабул қилинди. Ғаллаорол туманида истиқомат қилувчи Равшанбек Саидовга эса тегирмон харид қилиб, ун маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши учун Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши кредит ажратишда кўмаклашади.

Арнасой информатика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи битирувчиси Замира Нарзуллаева туманнинг энг чекка Тузкон қишлоғида истиқомат қилади. У ўзи яшаб турган ҳудудида компьютер ва хизмат кўрсатиш тармоғи йўқлиги шу боис бу хизматни йўлга қўйиш истагини билдирди. Бунга жавобан “Алоқа банк” вилоят филиали ғоя муаллифига имтиёзли кредит асосида 5 дона замонавий компьютер ажратадиган бўлди...

Учрашувларда баъзи ҳудудлар ўқувчилари таълим муассасасига узоқдан қатнаши, махсус транспорт қатнови йўлга қўйилмаганидан норози эканлиги маълум бўлди. Бу масала юзасидан Ёшлар иттифоқи, ИИБ, ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси, маҳалла хайрия жамоат фонди ҳамкорликда тегишли чоралар кўрилиши белгилаб олинди.

Туманларда сайёр қабуллар давом этмоқда.

Элдор Наврўзов,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими мудири

ЎзА
9 252