Мустақиллик – ёшлар тақдирида
Пойтахтимизда “Тараққиёт стратегияси" маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамкорлигида “Мустақиллик – ёшлар тақдирида“ мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Пойтахтимизда “Тараққиёт стратегияси“ маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамкорлигида “Мустақиллик – ёшлар тақдирида“ мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тажрибали иқтисодчилар, мутахассислар, вазирлик тизимида ишлайдиган ёшлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган тадбирда мустақиллик йилларида ёшларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Президентимиз томонидан илгари сурилган ижтимоий, маънавий-маърифий соҳаларда тизимли ишларни амалга оширишга қаратилган 5 та муҳим ташаббуснинг асл моҳияти ҳам ёшларнинг баркамол униб-ўсиши, замонавий илм-фан эгалари бўлишига қаратилган.

– Бугун ҳар бир соҳа сингари молия тизимида ҳам ёшларга кенг имкониятлар очилган. Уларни қўллаш, тўғри йўл кўрсатиш бизнинг вазифамиз. Мустақиллик уларга хорижнинг нуфузли олий ўқув юртларида ўқиш ва ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш имкониятини берди. Тизимимизда ишлаётган ёшлар ҳам Жанубий Корея ва Япониянинг турли олий ўқув юртларида таҳсил олиб, тажриба оширмоқда, – деди молия вазири ўринбосари Шоҳрух Шораҳметов.
Давра суҳбат давомида тизимда ярим йилликда фаол ишлаган ёшлар тақдирланди, “Тараққиёт стратегияси“ маркази ва Ўзбекистон Молия вазирлиги ўртасида меморандум имзоланди. Ҳужжатда йилида бир маротаба ўтказилиши режалаштирилган “Ёш молиячи“ кўрик танлови ва вазирлик тизимида фаолият юритаётган 100 нафардан ортиқ ёшларнинг маданий ва маърифий тадбирлар ўтказишдаги ғояларини қўллаб-қувватлаш ҳақида гап боради.