ЎзА Ўзбек

11.06.2019 Чоп этиш версияси

Мустақиллик майдонидаги фаввора нега бузилди?

Мустақиллик майдонидаги фаввора нега бузилди?

Ижтимоий тармоқлар орқали кутилмаганда Мустақиллик майдонидаги фавворанинг олиб ташланаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Аммо ундай эмас. Ҳозирда бу ерда тўлиқ таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур фавворанинг қурилганига 50 йил бўлган. Ҳозирда унинг айрим жойлари дарз кетган. Агар вақтида таъмирланмаса метрога сув тушиш эҳтимоли бор.

Қолаверса, фаввора у вақтга нисбатдан 8 баробар кўп электроэнергия истеъмол қилади. Ҳозирги кунда олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари сабаб электр янада тежалади.

photo_2019-06-12_00-00-46.jpg

Шу йил охирига қадар фаввора таъмирланиб, замонавий кўринишда қайта ишга туширилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

6 862
ЎзА