ЎзА Ўзбек

11.09.2018 16:42 Чоп этиш версияси

Мустақиллик марафони

Мустақиллик марафони Термизда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилоят кенгаши ташаббуси билан “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида “Мустақиллик марафони” ўтказилди.

Байрамона руҳда ташкил этилган веломарафонда 10-15, 16-30, 30 ва ундан юқори ёш тоифасида 1000 га яқин спорт ихлосманди қатнашди. Иштирокчилар Термиз шаҳрининг Баркамол авлод кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача бўлган беш километр масофага югуриш бўйича баҳслашди.

Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Фаол иштирокчиларга ҳомий ташкилот “Юбилейный” савдо марказининг 300 минг сўмлик махсус ваучерлари топширилди.

9.jpg

11 (1).jpg


Жонибек Қўзимуродов (сурат) ЎзА
4 724