Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.12.2017 11:36 Чоп этиш версияси

Мустақиллик кўчасида 45 хонадондан иборат ёшлар уйи фойдаланишга топширилди

Мустақиллик кўчасида 45 хонадондан иборат ёшлар уйи фойдаланишга топширилди Конституциямизнинг 25 йиллиги арафасида Андижон шаҳридаги Мустақиллик кўчасида 45 хонадондан иборат ёшлар уйи фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш, турмуш шароитларини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

14.JPG

– Вилоятда фаол ёшларни қўллаб-қувватлаш ва ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Нодирбек Юсупов. – Бундай эътибор ёшларни янада кўпроқ изланиш ва улкан марралар сари руҳлантирмоқда. Бугун янги уй соҳибига айланган ёш оилалар вакилларининг қувончини кўриб, шундай юртда яшаётганингиздан фахрланиб кетасиз.

“Art uz gold servis” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан барпо этилган ушбу 5 қаватли уй алоҳида иситиш тизимига эга. Уй олдида замонавий болалар майдончаси қурилган. Уйларнинг узоқ муддатли имтиёзли банк кредити асосида берилгани ёш оилаларга катта қулайлик яратди.

10.JPG

– Конституциямизнинг 25 йиллик байрамини янги уйда нишонламоқдамиз, – дейди Андижон шаҳридаги 50-давлат махсус мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Насиба Аҳмадалиева. – Икки фарзандимиз бор. Бу ердаги шароитлардан ота-онамиз, барча яқинлар ҳам хурсанд.

Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов сўзга чиқди.

Фахриддин Убайдуллаев, Зуҳриддин Умурзоқов (сурат), ЎзА
4 630