Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.07.2017 19:26 Чоп этиш версияси

Мустақиллик – бебаҳо ва улуғ неъмат

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари давлат музейида "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!" деб номланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Республика Маънавият тарғибот маркази ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирга ижодкорлар, санъаткорлар, маънавият тарғиботчилари, ҳарбий қисм аскарлари ва журналистлар таклиф этилди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари давлат музейи директори М.Нуриддинов, Ўзбекистон халқ артисти Э.Носиров, Тошкент давлат шарқшунослик институти доценти М.Муҳаммадсиддиқов ва бошқалар энг улуғ, энг азиз неъмат – мустақиллигимизнинг юрт тараққиёти, тинчлиги ва фаровон ҳаётимизнинг барқарор ҳамда муҳим омили сифатида тарихий аҳамият касб этиши хусусида сўз юритди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 27 июндаги «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.

– Бугунги тадбир Ватанимиз мустақиллигининг байрам тантаналари олдидан ўтказилишида катта маъно бор, – дейди сержант Бобур Умаров. – Чунки аҳоли ва ёшларга шундай осойишта кунлар қадрига етиб яшаш, тинч ва осуда ҳаётнинг моҳиятини тушунтириш, тарғиб қилиш ҳаётий зарурат. Бунда, айниқса, давлат мустақиллиги туфайли халқимизнинг асрий орзу-умидлари ушалиб, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожланаётгани ва аҳолининг ҳаёт даражаси яхшиланаётганини ёш авлод онгу шуурига сингдириш орқали уларни маънавий юксак, ватанпарвар қилиб тарбиялаш асосий мақсадимиздир.

Тадбирда мустақиллик, Ватан, тинчлик, дўстлик ва гўзал ҳаёт шеър, куй ва қўшиқларда мадҳ этилди.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА
4 442






Все о погоде - Pogoda.uz