Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.08.2017 17:14 Чоп этиш версияси

Мустақиллик – бебаҳо неъмат

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 27 июндаги «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида қатор тадбирлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказилмоқда.

Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги «Кўкча» маҳалла фуқаролар йиғинида «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон» шиори остида ташкил этилган «Ўз тарихи билан фахрланмайдиган халқнинг истиқболи йўқдир!» мавзуидаги маънавий-маърифий тадбир ҳам улардан биридир.

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Тошкент шаҳар ҳамда Шайхонтоҳур тумани кенгашлари, «Кўкча» маҳалла фуқаролар йиғини ҳамкорлигида уюштирилган тадбирга партия ва маҳалла фаоллари, таниқли санъаткорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари таклиф этилди.

Тадбирда сўз олганлар энг бебаҳо неъмат – истиқлол халқимизнинг миллий манфаатлари, орзу-истакларининг ушалиши ҳамда тинч-тотув ва фаровон яшашида муҳим омил бўлаётганини алоҳида таъкидлади.

Таниқли санъаткор ва актёрлар ижросидаги куй-қўшиқлар ҳамда саҳна кўринишлари тадбир иштирокчиларига байрамона кайфият бағишлади.

Гулноза Бобоева, ЎзА
3 708






Все о погоде - Pogoda.uz