Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

18.08.2017 17:10 Чоп этиш версияси

Мустақиллик айёми ёшлар нигоҳида

Тошкент вилояти Паркент туманида Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаб “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда партия вилоят ва туман кенгашлари ходимлари, туман ҳокимлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси вакиллари, “Ёшлар қаноти” ва “Аёллар қаноти” фаоллари, ёшлар иштирок этди.

Тадбирда мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ва нуфузи юксалиб, шаҳару қишлоқларимиз тобора замонавий қиёфа касб этиб бораётгани, халқимиз қўлга киритаётган улкан ютуқ ва марралар, юртдошларимиз онгу тафаккурида юз бераётган барча ўзгариш ва янгиланишларнинг асоси мустақиллик экани, бинобарин, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш ва мустаҳкамлаш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз бўлмоғи лозимлиги алоҳида таъкидланди.

– Халқимизга ҳеч кимдан кам бўлмаган муносиб турмуш шароити яратиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг асосий йўналишларидандир, – дейди партиянинг вилоят кенгаши девони раҳбари Ш.Насимов. – Бугунги шиддат билан ўзгараётган дунёдаги мафкуравий курашлар жараёнида доимо ҳушёр бўлиб, эл-юрт келажагига оз бўлса-да, ҳисса қўшсак, Ватан олдидаги муқаддас бурчимизни адо этган бўламиз. Президентимиз томонидан илгари сурилган ва “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” деган тамойилга асосан мамлакатимизни модернизация қилиш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, парламент ва сиёсий партияларнинг роли, давлат бошқаруви тизимининг сифати ва самарадорлигини янада ошириш каби олижаноб вазифа барчамизга катта масъулият юклайди.

Тадбирда таниқли санъаткорлар ва истеъдодли ёшлар ижросидаги куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

Абдулазиз Мусаев, ЎзА
2 715






Все о погоде - Pogoda.uz