Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

19.07.2018 17:27 Чоп этиш версияси

Мустақил ҳаёт остонасида...

Мустақил ҳаёт остонасида... Ёшлар ижод саройида Тошкент давлат юридик университетининг бакалавриат ҳамда магистратура босқичи талабаларининг битирув тадбири бўлиб ўтди.

Бош прокурор О.Муродов, адлия вазири Р.Давлатов, Судъялар олий кенгаши раиси У.Мингбоев, адлия вазири ўринбосари, Тошкент давлат юридик университети ректори Есемурат Каньязов ва бошқалар ислоҳотларнинг бош мезони аҳоли, айниқса, ёшларга муносиб шароит яратиб, қўллаб-қувватлашдан иборт эканини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 28 апрелдаги “Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазкур йўналиш такомиллишувида мухим аҳамият касб этмоқда.

14.JPG

Тадбирда 376 бакалавр ва 77 магистрга диплом топширилди.

– Бу диплом ғоятда қадрли ва бетиним ўқиб-изланишларим мевасидир, – дейди университет битирувчиси Авазбек Йўлдошбеков. – Билим ва кўникмаларни амалиётда қўллаб, фаолиятим давомида мамлакатимиз тараққиётига муносиб қўшишга шайман.

Тадбирда фаол ва жонкуяр талабаларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди.


Гулноза Бобоева, ЎзА Отабек Мирсоатов (сурат)
6 062