Аёл нафосати билан гўзал.

Аёл нафосати билан гўзал. Нафислик сири эса спортда. Бу – мутахассислар хулосаси. Шу боис, ҳам соғлом, ҳам гўзал бўлишни истаган опа-сингилларимизга спорт билан фаол шуғулланиш тавсия этилаётир.

Муҳими, бу борадаги тарғиботлар натижасиз қолаётгани йўқ. Сирдарё тумани аёллари ўртасида ўтказилган “Спорт нафислик ва саломатлик гарови“ спорт мусобақаси сўзимизга яққол мисол.
photo_2020-02-08_13-28-54.jpg

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур мусобақа ноанъанавий тарзда бошланди. Эрта тонгдан мусобақада қатнашиш учун юзлаб аёллар жам бўлишди. Улар дастлаб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова бошчилигида чигалёзди жисмоний машқларини бажаришди. Шундан сўнг турли масофаларга югуриш беллашувларига старт берилди.

photo_2020-02-08_13-28-52.jpg

– Худди байрамга келгандек ҳаммамиз хурсандмиз, – дейди Инара Мамедова. – Беллашувларда онам ҳам иштирок этяпти. Югурганларини биринчи марта кўрдим. Кайфиятим янаям кўтарилиб кетди. Спорт инсонни руҳан тетик қилиши рост экан. Бундай тадбирлар кўпайишини истардим. Ҳозир оилавий келиб онамни қўллаб-қувватлаяпмиз. Насиб бўлса, спорт билан доимий шуғулланишни одат қиламиз.

photo_2020-02-08_13-28-51.jpg

photo_2020-02-08_13-28-49.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мусобақада онам ҳам югурди