Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.05.2018 15:19 Чоп этиш версияси

Мурувват уйида тадбир ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида Тошкент шаҳридаги Мурувват уйида тадбир ўтказилди.

Тадбир Президентимизнинг жорий йил 16 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида уюштирилди.

Мазкур муассаса имконияти чекланганларга ҳар томонлама ёрдам бериш, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, руҳий мадад кўрсатиш, жамиятга интеграциялашувига кўмаклашиш билан шуғулланади. Ушбу байрам тадбири бу муассасада даволанаётган юртдошларимизга чексиз завқ улашди. 

Тадбирда концерт намойиш этилиб, ҳомийларнинг байрам совғалари улашилди.

Барно Мелиқулова, ЎзА
9 149