Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.01.2018 17:41 Чоп этиш версияси

Мурожаатномадан келиб чиқадиган вазифалар ижросига бағишланди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Навоий вилояти кенгаши ташаббуси билан Президентимизнинг Олий Мажлис палаталарига Мурожаатномасидан келиб чиқиб, партиянинг ҳудудий бўлимлари олдида турган долзарб вазифалар ижросига бағишланган ўқув-семинар ўтказилди.

Тадбирда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, партиянинг вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари аппарати ходимлари, бошланғич партия ташкилотлари раислари, партия фаоллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Семинарда Президентимиз Мурожаатномаси том маънодаги тарихий воқеа бўлиб, мамлакатимиз ривожини янги босқичга кўтариш, халқимизнинг эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани, жаҳон ҳамжамиятида ҳам катта қизиқиш уйғотгани алоҳида таъкидланди.

– Ҳар бир шахс шу жамиятнинг фаол аъзоси бўлиши учун атрофда рўй бераётган воқеаларга, жамиятимизда юз бераётган ўзгаришларга бефарқ бўлмаслиги лозим, – дейди партия вилоят кенгаши раҳбари вазифасини бажарувчи Қ.Астанов. – Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида партиямиз олдида турган вазифаларни сидқидилдан бажариб, амалий натижаларга эришишни режалаштирганмиз. Айниқса, депутатларнинг ташаббускорлигини ошириш, халқнинг тақдири билан яшашга ундаш борасида тизимли ишларни амалга оширамиз.

Семинарда иштирокчиларнинг таклифлари кенг муҳокама этилди. Хусусан, карманалик якка тадбиркор Э.Жумаев баъзи давлат нотариал идоралари томонидан аҳолига кўрсатилаётган юридик хизматлар замон талабларига мос келмаслиги, турли сунъий важлар сабаб айрим хизмат турлари талаб даражасида эмаслигини таъкидлаб, хусусий нотариал идоралар хизматларини кўпайтириш зарурлигини билдирди.



Н.РАҲИМОВ, ЎзА
8 343