Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.07.2017 17:52 Чоп этиш версияси

Мурожаатлар жойида ҳал этилмоқда

"Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастури ижроси доирасида жойларда ўтказилаётган мулоқот ва сайёр қабуллар одамларни тинглаш, оғирини енгил қилиш ва уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш, юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнидаги фаоллигини ошириш, адолатга, давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Буни Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати масъул ходимлари, бир қатор вазирлик ва идоралар, қўмита ва банк муассасалари раҳбарларидан иборат гуруҳ томонидан Андижон вилоятида ўтказилган сайёр қабул мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва жойлардаги Халқ қабулхоналарига мурожаат қилган фуқаролар билан юзма-юз мулоқот ўтказилган сайёр қабулда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари, туманлар ҳокимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари иштирок этди.

Сайёр қабулда мурожаат қилувчи ҳар бир фуқаронинг арзи, фикри тингланиб, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича туман ва шаҳар ҳокимлари, масалага дахлдор бошқарма, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирокида зарур чоралар кўрилди. Аксарият масалалар шу ернинг ўзида ҳал этилиб, мурожаат қилувчи фуқаронинг талаби қондирилди. Маълум вақт, атрофлича ўрганишни тақозо этадиган мурожаатлар бўйича мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар, мурожаат қилувчига зарур тушунча ва тавсиялар берилди.

– Иккинчи гуруҳ ногирониман, оиламиз уй-жойга муҳтож, – дейди Андижон шаҳридаги 9-маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Турғуной Абдуллаева. – Халқ қабулхонасига уй-жой олишда ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат қилган эдим. Жуда хурсандман, бугун замонавий тарзда барпо этилаётган арзон уй-жойлардан олишим учун дастлабки тўловнинг маълум қисми банк томонидан тўлаб бериладиган бўлди.

– Кўп қаватли уйимизнинг томини ёпиш учун кредит олиш масаласида мурожаат қилдим, – дейди Хонобод шаҳар Абдурауф Фитрат номидаги маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Дилором Қурбонова. – Сайёр қабулда ушбу масалани ижобий ҳал этиш бўйича тегишли ташкилотларга топшириқ берилди. Фуқароларнинг оғирини енгил қилаётган бундай сайёр қабулларни ташкил этган Президентимиздан миннатдормиз.

Сайёр қабулларда коммунал хизмат, ижтимоий муҳофаза, тиббиёт, таълим, ҳуқуқ-тартибот, банк идоралари фаолияти ва бошқа ижтимоий-иқтисодий, маиший масалалардаги 100 зиёд мурожаат кўриб чиқилиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли чоралар кўрилди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатлар ўрганиб чиқиш учун дахлдор ташкилотларга тақдим этилди.

Тадбирларда Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов сўзга чиқди.

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА
3 843






Все о погоде - Pogoda.uz