Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.01.2017 17:56 Чоп этиш версияси

Халқ қабулхоналари фуқароларнинг депутатлар билан мулоқот қилишида муҳим воситага айланади

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунини самарали амалга ошириш механизмлари” мавзусида ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси марказий кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси томонидан ташкил этилган семинарда халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, ҳудудий партия ташкилотлари раҳбарлари, туман ҳокимлиги масъуллари, ҳуқуқшунослар, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонидан келиб чиқиб, партия ташкилотлари ва фракция олдида турган долзарб вазифалар муҳокама этилди. Мазкур фармонда белгиланган вазифалар ижроси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан биргаликда сиёсий партиялар, уларнинг барча даражадаги тузилмалари зиммасига катта масъулият юклаши алоҳида таъкидланди. Фармонда белгиланган вазифалар ижроси доирасида ташкил этиладиган Халқ қабулхоналари фуқароларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари қаторида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, хусусан, депутатлар билан мулоқот қилишида ҳам муҳим воситага айланиши қайд этилди.

– Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги, самарали тизими яратилишига эътибор қаратилаётгани катта аҳамиятга эга, – дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Н.Мухторов. – Шундан келиб чиқиб, жойларда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти, аҳамиятини аҳоли ўртасида кенг тушунтириш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга оид учрашувларни мунтазам ташкил этиш зарур. Бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш, қонунлар ижросини назорат-таҳлил тартибида ўрганиш, мавжуд муаммо ва камчиликларга масъулият билан ёндошишда депутатлар фаоллиги ҳам алоҳида аҳамиятга эга.

Мавзу юзасидан маърузалар тингланган семинарда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун мазмун-моҳияти, партия ташкилотлари тизимида фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларнинг самарали ечимини топиш механизмлари хусусида фикр алмашилди.

Иштирокчилар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Икром Аввалбоев, ЎзА
301






Все о погоде - Pogoda.uz