Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.12.2017 20:10 Чоп этиш версияси

Мурожаатлар билан ишлаш такомиллашмоқда

Наманганда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартибининг ташкилий ва ҳуқуқий асослари” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллигига бағишлаб Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Наманган вилояти ҳудудий бўлими ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, масъул котиблари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида янги босқичга кўтарилгани, унинг самараси жамиятимиз тараққиёти ва халқимиз турмуш фаровонлигида ўз ифодасини топаётгани таъкидланди.

– Давлат ва жамият тараққиётининг муҳим омили сифатида ҳуқуқ ва қонуний манфаатлар устуворлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлими шўъба мудири Ш.Шарифбоев. – Бу борада жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштиришнинг аҳамияти катта. Зеро, ҳар бир шахснинг ваколатли давлат органларига, муассасаларига ва халқ вакилларига мурожаат қилиш ҳуқуқи Конституциямизнинг 35-моддасида белгилаб қўйилган ва у демократик тамойиллардан бири сифатида жамият равнақига хизмат қилиши керак. Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 июлдаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори асосида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш фаолиятини тартибга солиш ҳамда шу йўналишда ижобий тажрибаларни оммалаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар тайёрлашга қаратилган.

Семинарда намунавий Низомнинг мазмун-моҳияти, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартибини ташкил этиш ва бу жараённинг ҳуқуқий асослари мавзусидаги маърузалар тингланди.

Мазкур Низом асосида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш тартибини самарали ташкил этиш ҳамда уларни бажариш юзасидан жамоатчилик назоратини олиб боришда маҳалла институтининг ролини ошириш бўйича фикр алмашилди.

Акрамжон Сатторов, ЎзА
1 449






Все о погоде - Pogoda.uz