ЎзА Ўзбек

23.11.2019 Чоп этиш версияси

​Мумбайга учувчилар учун авиачипталар нархи вақтинчалик арзонлади

​Мумбайга учувчилар учун авиачипталар нархи вақтинчалик арзонлади

“Ўзбекистон ҳаво йўллари“ миллий авиакомпанияси маълумотларига кўра, компания Мумбайдаги тарифларни пасайтирди.

Жорий йилнинг 26 ноябридан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари“ миллий авиакомпанияси Тошкент – Мумбай – Тошкент йўналиши бўйича тежамкор нархларни таклиф этмоқда.

Камайтирилаётган тарифлар 2020 йил 31 мартгача амал қилади.

Чипталарни авиакомпаниянинг расмий веб-сайтида ёки “Ўзбекистон ҳаво йўллари“ нинг барча савдо офисларида сотиб олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон ҳаво йўллари“ Мумбайга ҳафтасига уч марта сешанба, чоршанба ва жума кунлари мунтазам рейсларни амалга оширади.​

2 823
ЎзА​