Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

18.04.2017 10:07 Чоп этиш версияси

Мулоқот– ислоҳотлар самарадорлигининг кафолати

Тошкент вилояти Пискент туманида Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилининг мақсад-вазифаларига, фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказишнинг аҳамиятига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси вилоят кенгаши, туман ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, партия ва маҳалла фаоллари, тадбиркорлар, ўқитувчилар, ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

Жорий йилнинг Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилиниши юртимизда “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган эзгу ғояни янги босқичда давом эттириш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал қилишнинг янги механизмлари, самарали усуллари жорий этилишида муҳим дастуриламал бўлаётгани таъкидланди.

– Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида халқ билан мулоқот қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича янги тизимга асос солингани ҳаётимизда адолат тамойиллари янада мустаҳкам қарор топиши, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда юксак самаралар бермоқда, – дейди партия туман кенгаши раиси Ҳ.Зоидова. – Шундан келиб чиқиб, жойларда партия ташкилотлари томонидан одамларни ўйлантираётган масалаларни тизимли ўрганиб бориш, депутатлик бирлашмалари орқали маҳаллий Кенгашлар доимий комиссия ва сессияларида муҳокама этиб, тегишли қарорлар қабул қилиш, уларга ечим топиш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу каби учрашувлар халқ вакилларининг жойлардаги муаммоларни ўрганиши, одамлар билан янада яқиндан мулоқот қилишида муҳим аҳамиятга эга.

Иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.

Икром Аввалбоев, ЎзА
2 080






Все о погоде - Pogoda.uz