Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.04.2017 13:21 Чоп этиш версияси

Мулоқот ҳамжиҳатликни мустаҳкамлайди

Навоий вилояти Кармана туманида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ижроси доирасида “Мулоқот маданияти – оилалар билан ишлашнинг муҳим омили” мавзусида ўқув семинари ўтказилди.

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотларни янги босқичга кўтаришда муҳим дастуриламал бўлаётгани таъкидланди. Президентимиз раҳнамолигида аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказиш, мавжуд муаммоларга жойида ечим топиш тизимли йўлга қўйилгани халқнинг давлат ҳокимиятига ишончини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, халқ таълими, соғлиқни сақлаш тизими ходимлари, хотин-қизлар иштирок этган семинарда ҳудудларда аҳоли билан мулоқот маданияти ва унинг муҳим жиҳатлари хусусида сўз юритилди.

– Маслаҳатчи ҳар бир оила билан тил топишиб, унинг дарду қувончига шерик бўлиши керак, – дейди Кармана туманидаги “Янгиариқ” маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси З.Тиллаева. – Чунки, маслаҳатчининг дунёқараши кенг бўлса, ҳудуддаги ижтимоий муҳитни тўлиқ ўрганиб, халққа нафи тегади. Семинар фаол хотин-қизлар ва маслаҳатчиларнинг оилалар билан ишлашда мулоқот маданияти, ҳуқуқ ва ваколатлари тўғрисидаги билим ва малакасини оширишга хизмат қилди.

Семинарда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури мазмун-моҳияти, оилалар билан самарали иш олиб боришда фуқаролар йиғинлари маслаҳатчилари мулоқот маданиятининг аҳамияти, маслаҳатчилар ва фаол хотин-қизларда мулоқот маданияти кўникмасини ошириш каби мавзуларда маърузалар тингланди. Мутасадди ташкилотлар ходимлари жалб этилган ҳолда маҳаллаларда сайёр қабуллар ташкил этиш, аҳоли билан мулоқотда бўлиш, хотин-қизлар ва ёшларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга зарур ҳуқуқий, психологик ва тиббий ёрдам кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар атрофлича таҳлил қилинди.

Бундай семинарлар вилоятнинг барча туманларида ўтказилмоқда.

Нуриддин Раҳимов, ЎзА
1 355






Все о погоде - Pogoda.uz