Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

18.09.2017 16:45 Чоп этиш версияси

Мукофот муборак, Ҳуринисо момо

Мукофот муборак, Ҳуринисо момо Президентимиз фармонига мувофиқ, Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида 100 ёшдан ошган бир гуруҳ юртдошларимиз “Шуҳрат” медали билан тақдирланди. Мукофотланганлар орасида Андижон вилояти Избоскан туманида яшовчи 115 ёшли Ҳуринисо момо Эшмуродова ҳам бор.

Бу йил 115 ёшни қарши олган онахон бир асрдан ортиқ умри давомида не-не синовлару машаққатларни бошдан кечирмади дейсиз. Эсини таниши билан далада меҳнат қилди. Иккинчи жаҳон уруши йиллари фронт ортида жонбозлик кўрсатди. Сўнг жамоа хўжалигида сувчилик қилди, ипак қурти парваришлади.

– Давлатимиз томонидан биз, кексаларга кўрсатилаётган эътибор ва эъзоздан ёшимга ёш қўшилмоқда, – дейди Ҳуринисо момо. Ҳаётнинг баланд пастини кўп кўрдим. Яратганга шукр, бугунги тинч, фаровон кунларга ҳам етказди. Илоҳим, осойишта ҳаётимиз бардавом бўлсин!

Зуҳриддин Умрзоқов (сурат), ЎзА
1 552






Все о погоде - Pogoda.uz