ЎзА Ўзбек

28.03.2020 Чоп этиш версияси

Мудофаа вазирлигининг махсус мутахассислари ҳам Тошкентни дезинфекция қилишда қатнашмоқда

Мудофаа вазирлигининг махсус мутахассислари ҳам Тошкентни дезинфекция қилишда қатнашмоқда

28 март куни Қуролли Кучлар Бош штаби радиацион, кимёвий ва биологик муҳофаза қўшинлари ҳамда Мудофаа вазирлиги Санитария эпидемиология назорат маркази ҳамкорлигида тактик ўқув машғулоти бошланди. 

photo_2020-03-28_16-15-57.jpg

Мақсад республикамиздаги жамоат жойлари, бозорларда дезинфекция ишларини олиб бориш, коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш, фуқароларимиз хавфсизлиги, саломатлигини таъминлашдир.

photo_2020-03-28_16-16-09.jpg  

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти ЎзАга маълум қилди.

photo_2020-03-28_16-16-11.jpg

Махсус ўқувда юрт ҳимоячилари 10 дан ортиқ махсус техникалар, керакли ускуналар билан Тошкентдаги жамоат жойларида дезинфекция ишларини амалга оширди. Таъкидлаш керакки, гипохлорид натрий, Жавил-Д каби дори воситалар аралашмасидан тайёрланган суюқлик барча зарарли вирусларни йўқ қилади. Шу боис юрт ҳимоячилари ушбу аралашмадан кенг фойдаланмоқда. Дунёнинг юзлаб давлатига кириб борган коронавирус пандемиясига қарши курашиш, мазкур муаммони ҳал этиш ҳар биримизнинг муҳим вазифамиз ҳисобланади. Ҳарбийлар ҳам ушбу глобал масалада халқимиз соғлиғини ҳимоя қилиш учун муносиб ҳисса қўшяпти.

photo_2020-03-28_16-16-02.jpg  

Амалий тактик ўқув машғулотида юрт ҳимоячилари Юнусобод, Эски жўва, Олой деҳқон бозорларидаги серқатнов кўчалар, ерости ўтиш жойлари ҳамда чиқиндихоналарда тўлиқ дезинфекция ишларини амалга оширди.

photo_2020-03-28_16-16-00.jpg

Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари иштирокида бошланган тактик ўқув машғулотлари мамлакатимиз бўйлаб давом этмоқда.

2 693
ЎзА