Бугун 25 сентябр куни тонгда Қашқадарё вилоятида “Дамас” русумли икки автотранспорт воситасининг тўқнашуви натижасида мудҳиш йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Автоҳалокат оқибатида жабрланган ва қурбон бўлганлар бор.

Ҳодиса эрталабки соат 8:00 лар атрофида Қарши туманидаги Хонабод қишлоғидан чиқувчи иккинчи даражали йўлнинг “Қарши – Шаҳрисабз” йўлига туташ қисмида юз берган. Вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан маълум қилинишича, ҳодиса Қарши тумани Хонобод қишлоғида яшовчи 1997 йилда туғилган Қ.А. бошқарувидаги “Дамас” “Хонобод – Қарши” йўналишида ҳаракатланиб бораётганда қарама-қарши томондан келаётган фуқаро Э.Ҳ. бошқарувидаги “Дамас” билан катта тезликда тўқнашиши оқибатида содир бўлган. Тўқнашув натижасида кучли ёнғин келиб чиққан. 

- Ушбу йўл транспорт ҳодисаси “Дамас” ҳайдовчиларнинг эҳтиётсизлиги ва тезликни меъёридан ошириб юборгани оқибатида юзага келган, - дейди вилоят ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғи Алишер Жўраев. – Энг ачинарлиси ушбу мудҳиш ҳодиса оқибати 5 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмди. 4 нафар фуқаро омон қолган. Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича жиноят кодексининг 266-модда 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Ҳушёрлик давр талаби. Ҳар биримиз эрта тонгдан ишга ёки ўқишга отланамиз. Шу боис хоҳ пиёда бўлсин, хоҳ уловда юрган йўлимизда огоҳликни йўқотмаслигимиз даркор. Зеро, соғлигимиз энг муҳим бойлигимиздир.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мудҳиш ҳодиса оқибати 5 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмди