ЎзА Ўзбек

21.07.2018 10:43 Чоп этиш версияси

Муайян яшаш жойига эга бўлмаганларга ғамхўрлик кўрсатилди​

Муайян яшаш жойига эга бўлмаганларга ғамхўрлик кўрсатилди​
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда Нукус шаҳри ички ишлар бўлими ҳамкорликда муайян яшаш жойига эга бўлмаган 15 нафар шахсга ғамхўрлик кўрсатди.

– Нукус шаҳридаги муайян яшаш жойига эга бўлмаган 15 нафар шахснинг фуқаролигини расмийлаштириш мақсадида уларга биометрик паспорт бериш чоралари кўрилди, – дейди Нукус шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари, подполковник А.Ситанов. – Биометрик паспортлар учун тўловлар Нукус шаҳри ҳокимлиги томонидан амалга оширилди. Шунингдек, улар доимий иш жойи ва кийим-кечак билан таъминланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, бу каби тадбирлар бошқа ҳудудларда ҳам давом этмоқда.

Есимхон Қаноатов, ЎзА
4 711