Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.07.2018 18:13 Чоп этиш версияси

Муаммолар ўз вақтида бартараф этилса...

№ 18 Истиқбол.jpg

Абдуваҳоб ҲОШИМОВ,
"Истиқбол" МФЙ раиси:


– Мамлакатмизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасида маҳалла институтининг аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшларни комил инсон этиб тарбиялаш, фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш борасидаги мавқеи ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда.

Президентимизнинг қарори доирасида амалга оширилаётган "Обод маҳалла" дастури ижроси туфайли пойтахтимизнинг туманларидаги мавжуд иншоотларнинг атрофи ободонлаштирилиб, кўчалардаги дарахтлар шаҳар инфратузилмасига мослаштирилмоқда. Маҳалламиздаги 24 та кўп қаватли турар жойда 5 минг 83 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Ижтимоий соҳа объектлари, ичимлик суви, электр таъминоти каби муҳим соҳаларда муаммолар учраётган бўлса, қайтадан замонавий жиҳозлар билан таъмирланмоқда. Бу борадаги ишларга "Истиқлол" маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам эътиборсиз қаралаётгани йўқ. Ҳар ҳафта ҳудудимизда ҳашар уюштирилиб, ички йўллар, кўп қаватли уйлар, маданий-маиший иншоотлар атрофи тозаланади. Бу жараёнда маҳалла фуқароларининг ўзи ташаббус кўрсатиб, атроф-муҳит озодалигига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Маҳаллада учрайдиган турли муаммо ва камчиликларни ўз вақтида бартараф этишда барча фаол бўлиши, масалага юзаки қарамасдан иш олиб бориши зарур. Биргина мисол келтириб ўтсак, чиқиндиларни дуч келган жойга ташламаслик юзасидан аҳоли билан мунтазам тушунтириш тарғибот тадбирларини ўтказамиз. Жорий йил бошида назоратни кучайтириш мақсадида ҳудудимизга видеокузатув камераларини ўрнатдик. Қоидани бузганларга тегишли интизомий чоралар кўрдик.

Халқимиз тўй қилишни, меҳмон кутишни яхши кўради. Бироқ кейинги пайтларда тўй билан боғлиқ анъаналаримиз қаторига айрим янгича урф ва расм-русумлар қўшилдики, уларнинг миллий қадриятларимизга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу масала жамоатчилик орасида жуда кўп муҳокамаларга сабаб бўлди.

Тўйлар билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олиш борасида туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими, имом-хатиблар, маҳалла оқсоқоллари, барча мутасаддилар ҳамкорлигида маҳалламизда зарур чоралар қўрилиб, тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилди. Натижада жорий йилда ўтказилаётган уч нафар оиланинг никоҳ тўйи ихчам, ортиқча дабдабасиз ўтказилди. Никоҳ тўйларида келиннинг уйига қатор-қатор машиналарда боришга ҳам барҳам берилди. Бунинг ўрнига ёш оилага мебель ва ошхона, уй-рўзғор анжомларини олиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

ЎзА
3 239