Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.05.2018 17:50 Чоп этиш версияси

Муҳокамадан сўнг

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида фалсафа ва мантиқ кафедраси ҳамда университет қошидаги «Фалсафа» илмий маркази ҳамкорлигида «Замонавий фалсафанинг долзарб масалалари: назария ва амалиёт уйғунлиги» мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.

Ўзбекистон Миллий университетининг 100 йиллиги муносабати билан ташкил этилган конференцияда олимлар, университет профессор-ўқитувчилари, соҳа изланувчилари, мустақил тадқиқотчилар ва талабалар иштирок этди.

Тадбирда маърузачилар фалсафанинг замонавий масалалари, ўзбек фалсафаси тарихи, мантиқ фанининг назарий ва амалий муаммолари, Шарқ ва Ғарб фалсафаси, ёш авлод тарбиясида мантиқ ва фалсафанинг ўрни, таълим ва илм-фан интеграцияси каби мавзуларда ўзларининг фикрлари, таҳлил ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Конференция сўнгида муҳокама этилган мавзулар юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқилди.

Инобат Аҳатова, ЎзА
7 261