ЎзА Ўзбек

27.08.2018 19:10 Чоп этиш версияси

Муҳокамадан сўнг...

Муҳокамадан сўнг...
Олий Мажлис Сенати Кенгаши ва халқ депутатлари Яшнобод тумани Кенгашининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда сенаторлар, депутатлар, мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарлари, маҳалла раислари иштирок этди.

Қўшма мажлисда масъул вазирлик ва идоралар ҳамда Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани ҳокимликлари раҳбарларининг Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан чора-тадбирлар ҳақидаги ахборотлари эшитилди, шунингдек, туманда соғлом овқатланишни ташкил қилиш ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг аҳволи қайта кўздан кечирилди.


Сўзга чиққанлар таъкидлаганидек, туманда 4 та сектор кесимида Республика ишчи гуруҳи томонидан 57 та маҳалла бўйича аниқланган муаммоларни бартараф этиш учун “Йўл харитаси" ишлаб чиқилди. “Обод маҳалла” дастури доирасидаги вазифаларнинг туманда ижро этилишини таъминлаш, маҳалла ролини янада ошириш зарурлиги ҳам таъкидлаб ўтилди. Қўшма мажлисда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш депутатлар ва кенг жамоатчилик томонидан назорат қилиниши масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Мажлис якуни бўйича Олий Мажлис Сенати Кенгаши ва халқ депутатлари Яшнобод тумани Кенгашининг қўшма қарори қабул қилинди.

И.Аҳатова, ЎзА
4 791