Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

06.09.2018 17:43 Чоп этиш версияси

Муҳим вазифалар белгилаб олинди

Муҳим вазифалар белгилаб олинди
Андижонда вилоят касб-ҳунар таълими бошқармаси хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотининг ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

Бошқарма тизимидаги таълим муассасалари раҳбарлари, бошланғич хотин-қизлар ташкилотлари раислари иштирок этган ҳисобот йиғилишида бошланғич ташкилотнинг ўтган беш йил давомидаги фаолияти таҳлил қилиниб, келгусидаги устувор вазифалари белгилаб олинди.

Анжуманда хотин-қизларнинг жамиятдаги нуфузи, ўрни ва роли, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, 2017−2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясида ҳамда Президентимизнинг жорий йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда касб-ҳунар таълими бошқармаси хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Ёрқиной Нишонованинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисобот йиғилишида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди, вилоят хотин-қизлар қўмитаси конференциясига делегатлар сайланди.

Бошқарма томонидан хотин-қизлар қўмитаси ва унинг қуйи тизимлари фаолиятини такомиллаштириш, илғор тажриба ва иш услубларини фаолиятга жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилиб, бу борада амалга ошириладиган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА