ЎзА Ўзбек

05.07.2018 15:34 Чоп этиш версияси

ОБ-ҲАВО: Ўзбекистонга жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келмоқда!

ОБ-ҲАВО: Ўзбекистонга жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келмоқда!
7-10 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудларига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан қуруқ ва жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келади.

Республика бўйича ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 5-7 даража юқори бўлган аномал иссиқ об-ҳаво кузатилади. Кундузи ҳаво ҳарорати 40-43 даражагача иссиқ бўлади. 

Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 44-45 даражагача исийди, гармсел шамоли эсиши мумкин. 

7-10 июль кунлари республикамизнинг тоғ олди ва тоғли туманларида Тожикистон ва Қирғизистон ҳудударидан сел тошқинлари юз бериши мумкин. 

6 июль куни кутилаётган Об-ҳаво маълумоти

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 6 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 22-24, кундузи 38-40 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 23-28, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 24-29, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 21-26, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 24-29, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади. 

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 17-22, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади. 

ЎзА
8 214