Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.03.2017 18:12 Чоп этиш версияси

Муқаддас аёл

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Миробод тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Салайдинов, туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Мадаминова ва бошқалар мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш борасида давлат аҳамиятига молик ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

– Мамлакатимизда инсон қадри юксак, жумладан, аёлларимиз давлатимиз эътиборида, – дейди педагог Нодира Хўжаева. – Биз, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш, инсон номини улуғлаш борасида амалга оширилаётган ишлар самараси аёлларимиз тақдирида яққол намоён бўлмоқда. Бугун улар барча соҳаларда ўзларининг куч-қобилияти, салоҳиятини намоён этяпти.

Турли соҳаларда самарали меҳнат қилаётган аёлларга эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир доирасида «Антиқа совчилар» спектакли намойиш этилди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
4 057






Все о погоде - Pogoda.uz