ЎзА Ўзбек

12.07.2018 14:57 Чоп этиш версияси

Мотридда янги массив барпо этилмоқда

Мотридда янги массив барпо этилмоқда
2017 – 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш ва реконструкция қилиш дастури бўйича Самарқанд шаҳрининг Мотрид маҳалласи ҳудудида бунёд этилаётган арзон кўп квартирали уйлар қурилиши қизғин давом этмоқда.

– Дастур бўйича жорий йилда Самарқанд вилоятида 36 та арзон кўп квартирали турар-жой бинолари қурилиши режалаштирилган, - дейди "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ихтисослаштирилган инжиниринг компанияси мутахассиси Х.Жалилов.

0d0d9c68-1054-4bad-8f94-35c444458573.jpg

– Каттақўрғон шаҳрида 180 хонадондан иборат 4 та 5 қаватли турар-жой биноси бунёд этилмоқда. 32 та етти қаватли турар-жой биноси Самарқанд шаҳри Мотрид маҳалласи ҳудудида барпо этилмоқда. Мазкур уйларда 1344 хонадон мавжуд. Айни пайтда деярли барча уйларнинг қурилиш ишлари якунига етказилмоқда. Ҳудудни ободонлаштириш ишлари ҳам қизғин паллада. 

ae153e09-2cff-404d-9186-36f94c6bcfe6.jpg

– Қурилиш ишлари замонавий технологиялар асосида олиб борилмоқда, - дейди "Sаmarqand chinor qurilish" хусусий қурилиш корхонаси муҳандиси А.Эгамов. – Бино деворлари махсус материал билан қопланяпти. Бу хонадонни қишда иссиқ, ёзда салқин сақлаш имконини беради.

Режага мувофиқ, мазкур ҳудудда кўп қаватли уйлар билан бирга, умумтаълим мактаби, мактабгача таълим муассасаси, болалар мусиқа ва санъат мактаби, оилавий поликлиника, маҳалла маркази, спорт майдонлари, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари қурилиши мўлжалланган.

Алишер Исроилов (сурат), ЎзА
6 572