Бундан ташқари, у ички ишлар органи ходимнинг қонуний талабини бажармасдан, уни ҳам ҳақорат қилган.

Ижтимоий тармоқларда Ғазалкент шаҳрида жойлашган “Хотира” майдонидаги “Мотамсаро она” ҳайкали устига чиқиб, уят сўзларни айтиб бақир-чақир қилган фуқаронинг хатти-ҳаракатлари акс этган видео тарқалган эди.

Бундан ташқари, у ички ишлар органи ходимнинг қонуний талабини бажармасдан, уни ҳам ҳақорат қилган. Боз устига, у тиббий ниқоб тақмасдан карантин қоидасини ҳам қўпол равишда бузган.

Шу каби сабаблар туфайли ушбу ҳолат бўйича маъмурий иш қўзғатилди.

Маъмурий ишлар бўйича Бўстонлиқ тумани судида ушбу ишга оид суд мажлиси бўлиб ўтди.

Судья С.Матниязов раислигида ўтган мажлисда аниқланишича, юқоридаги ҳуқуқбузарликларни содир этган шахс 1980 йилда туғилган, шу туманда яшовчи А.Т. бўлиб, у зерикиб кетганидан шундай ҳолатга йўл қўйгани, маст ҳолда ҳақоратли сўзларни айтганини, аммо ҳозир бундан пушаймон эканини билдирган.

Суд қарорига кўра, А.Т.га 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Қамоқ харажатлари ҳам айбдордан ундирилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Мотамсаро она” ҳайкали олдида ҳуқуқбузарлик қилган шахс 15 суткага қамалди