ЎзА Ўзбек

14.02.2020 Чоп этиш версияси

Москвада ўтказилган “Invest in Rising Uzbekistan” бизнес-семинари

Москвада ўтказилган “Invest in Rising Uzbekistan” бизнес-семинари

Москвада Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Япония ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти (JETRO) билан ҳамкорликда япон компанияларини Ўзбекистон Республикасининг инвестиция имкониятлари билан таништириш мақсадида бизнес-семинар ташкил этилди.

Семинарда МДҲ давлатларида бизнесни ривожлантириш билан шуғулланувчи ва Ўзбекистон бозорида фаолият кўрсатишга қизиқиш билдирган япон компанияларининг Россиядаги бўлинмаларининг 35 нафар вакили иштирок этди.

Семинар иштирокчиларига Ўзбекистоннинг ўсиб бораётган бозорининг жозибадорлиги ва салоҳияти ҳамда бизнес юритишнинг афзалликлари ва инвесторлар учун яратилган имтиёзлар тўғрисида маълумот берилди.

photo5346273422482713440.jpg

JETROнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Д.Такахаши Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотлар ва Япония компанияларининг бизнеси учун имкониятлар тўғрисида маъруза қилди.

Шу билан бирга, “SBI Holdings”, “Mitsubishi Corpoartion”, “Sumitomo Corpoartion”, “Mitsui & Co.”, “JCB”, “Mizuho Bank”, “Tokyo Marine”, “Nikkei”, “Deloitte”, “Ernst & Young” и “PWC” ваколатхоналари раҳбарлари билан инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ва бу йўналишдаги аниқ чоралар муҳокама қилинди.

487
ЎзА