Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.06.2018 15:25 Чоп этиш версияси

Москва –Тошкент йўналишида қатновлар сони ошди

Москва –Тошкент йўналишида қатновлар сони ошди
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ахборот хизматининг маълумотларига кўра, жорий йилнинг 8 июнидан Самарқанд–Қозон– Самарқанд, Фарғона –Қозон–Фарғона йўналишида иқтисодий класс тарифларини пасайтирди. Парвозлар Аирбус 320 замонавий ҳаво лайнерларида Самарқанддан Қозонга ҳафтада бир марта якшанба кунлари, Фарғонадан Қозонга ҳафтада бир марта жума кунлари амалга оширилади. 

Шунингдек, авиакомпания томонидан 2018 йил 18 июндан бошлаб Тошкент-Москва-Тошкент йўналишларида қатновлар частотаси оширилади. Парвозлар душанба, чоршанба ва шанба кунлари замонавий ҳаво лайнерларида қуйидаги жадвал бўйича бажарилади.

Маҳаллий вақт: 

HY-613 Тошкент 13:00 –Москва 15:15
HY-614 Москва 16: 00 – Тошкент 22:35

ЎзА
2 903