ЎзА Ўзбек

11.02.2019 16:35 Чоп этиш версияси

Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг Тошкент филиали сентябр ойидан ишга тушиши мумкин

Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг Тошкент филиали сентябр ойидан ишга тушиши мумкин

Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов ва мамлакатимизга Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МДХМИ) делегациясига бошчилик қилиб келган мазкур олий таълим муассасасининг проректори Артём Малгин ўртасида учрашув бўлиб ўтган.

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беради. 

Қайд этилишича, учрашувда томонлар баҳорда пойтахтимизда МДХМИ битирувчиларининг V халқаро форумини ўтказишни муҳокама қилган, МДХМИ Тошкент филиали фаолиятини йўлга қўйиш бўйича аввал эришилган келишувларни амалга оширишнинг бориши, бинони таъмирлаш ва ўқув анжомлари билан таъминлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашган. 

Хабарга кўра, МДХМИнинг Тошкент филиали жорий йилнинг сентябрь ойидан бакалавриат ва магистратура йўналишлари бўйича тўлақонли фаолият кўрсата бошлаши режалаштирилмоқда.

Маълумот ўрнида, МДХМИ битирувчиларининг “Биргаликда келажак сари” номли I умумжаҳон форуми 2013 йилда Боку шаҳрида ўтказилиб, унда мазкур таълим муассасасининг 25 давлатдан келган 400 га яқин битирувчилари иштирок этган бўлган. 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА​​
1 503