ЎзА Ўзбек

26.03.2020 Чоп этиш версияси

“Москва - Бухоро” авиарейсида яна 249 нафар ватандошимиз Бухорога олиб келинди

“Москва - Бухоро” авиарейсида яна 249 нафар ватандошимиз Бухорога олиб келинди Коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича вилоят штабининг маълум қилишича, 25 март куни кечга яқин Россия Федерациясидан 604-сонли рейс билан “Москва - Бухоро” йўналишида учиб келган авиарейс Бухоро халқаро аэропортида қабул қилинди.

Самолёт бортида бўлган 249 нафар ватандошларимиз Коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича карантин тартиб-қоидалари асосида кутиб олинди. Олиб келинганларнинг 213 нафари эркак, 36 нафари аёл. Улар орасида вояга етмаганлар эса 31 нафарни, 60 ёшдан ошганлар эса 7 нафарни ташкил этмоқда.

Фуқароларнинг 10 нафарида кўнгил айниши ва ўзларини ҳолсиз сезиш ҳолатлари кузатилганлиги боис зудлик билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Қолган йўловчиларнинг ҳар бирига нисбатан тиббий-профилактик нуқтаи назаридан қаттиқ назорат ўрнатилиб карантинга олинган.


3 324
Зариф Комилов, ЎзА