ЎзА Ўзбек

04.02.2018 10:01 Чоп этиш версияси

Москва аэропортларида юздан зиёд авиақатнов кечиктирилди

Москва аэропортларида юздан зиёд авиақатнов кечиктирилди
"Яндекс.Расписание" портали маълумотларига асосланиб, бу ҳақда хабар берди ТАСС.

Авиақатновлар жадвалидаги ўзгаришларга Москвадаги ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган. 

Синоптиклар дам олиш кунларида Россия пойтахтида кучли қор ёғишини хабар берган эди. 

Москва вақти билан 22.01 да Шереметьево аэропортида 76 та, Домодедово аэропортида 16 та, Внуково аэропортида эса 17 та авиақатнов кечиктирилиб, жами 16 рейс бекор қилинган.

Эслатиб ӯтамиз, бугун республикамизда ҳаво ўзгариб туради. Навоий, Тошкент, Самарқанд, Андижон, Наманган, Фарғона, Сирдарё, Жиззах вилоятлари ва пойтахтимизда куннинг биринчи ярмида қор ёғиши мумкин. Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кузатилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. 

ЎзА
10 352