ЎзА Ўзбек

30.05.2019 18:08:30 Чоп этиш версияси

Молия вазирлиги: 1 июндан газ ҳамда электр энергияси тўловлари ошиши тўхтатилди


Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб табиий ва суюлтирилган газ ҳамда электр энергияси учун истеъмол тўловлари қимматлашиши маълум қилинган эди. Жамоатчилик ўртасида эса ушбу жараёнга нисбатан турли норозиликлар пайдо бўлганди.

Сайтимизда орқали мазкур мавзу кўтарилди ва «Газ ва электр нархи нега ошиб бормоқда. Саволларга жавоб берувчи ташкилотлар борми?», мақоласи эълон қилинди. 

Бундан ташқари, мухбирларимиз нарх ошиши изоҳини сўраб, бир нечта вазирлик ва ташкилотларга сўров йўллади. 

Унда, нега бизда ҳар йили камида 2 маротаба электр ва газ нархи ошиши тенденцияси ҳалигача сақланиб қолган? Нархлар оширилаётган вақт унинг аҳоли даромадларига нисбати қай даражада ўрганилади ва ҳисобга олинади? 

Нархларнинг кўтарилиши нимага боғлиқ, каби саволлар кўтарилган эди. 

Бугун Молия вазирлигининг ЎзАга тақдим этган маълумотига кўра, айрим сабаблар билан жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб табиий ва суюлтирилган газ ҳамда электр энергияси учун истеъмол тўловлари қимматлашиши жараёни айни вақтда тўхтатилиб турибди. Ҳозирча нархлар ошмайди, жараён тўхтатилиб турибди, сабаблари вазирлик томонидан тез орада маълум қилинади ва сайтимизда эълон қилинади. 

Сайтимизни кузатиб боринг.