ЎзА Ўзбек

13.07.2018 19:08 Чоп этиш версияси

Мол-мулкларни сотиш бўйича савдо ташкилотларини аниқлаш юзасидан ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ!

Мол-мулкларни сотиш бўйича савдо ташкилотларини аниқлаш юзасидан ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ!
Ҳурматли савдо ташкилотлари ва унинг вакиллари!

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 25 майдаги 29-қ ва 01/15-10/12-сон қарори билан тасдиқланган ҳамда Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган “Ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни сотиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ, ижро ҳужжатларига асосан мол-мулкни сотиш бўйича савдо ташкилотлари ўртасида танлов ўтказиш белгиланган.

Бунда савдо ташкилотларини аниқлаш танлов комиссияси томонидан амалга оширилади.

Танловда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ва турғун савдо шохобчаси мавжуд юридик шахслар қатнашиши мумкин.

Комиссия танлов бошланишидан камида 30 кун олдин оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, интернет тармоғида танловни ўтказиш тўғрисида эълон беради.

Танлов жорий йилнинг июль ойидан бошлаб Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бошқармаларида ўтказилиши белгиланган.

Мазкур танловда иштирок этиш учун ариза билан Бюронинг ҳудудий бошқармаларига мурожаат этиш мумкин.

Савдо ташкилотларидан аризаларни қабул қилиш 2018 йил июль ойидан бошланди.

Танлов ғолибларини аниқлаш икки босқичда амалга оширилади.

Танлов ҳақида батафсил маълумотларни Бюронингwww.мib.uz сайтидан ҳамда Бюронинг ҳудудий бошқармаларидан олиш мумкин.

Мурожаат учун телефон рақамлари:
Қорақалпоғистон Республикаси (0361) 222-55-58 (0361) 222-61-04
Андижон вилояти (0374) 228-18-80 (0374) 228-17-15
Бухоро вилояти (0365) 223-22-88 (0365) 223-94-08
Жиззах вилояти (0372) 226-26-50 (0372) 226-60-69
Қашқадарё вилояти (0375) 223-02-64 (0375) 223-11-38
Навоий вилояти (0436) 223-02-20 (0436) 223-41-51
Наманган вилояти (0369) 228-82-82 (0369) 228-82-75
Самарқанд вилояти (0366) 233-73-03 (0366) 233-66-69
Сирдарё вилояти (0367) 235-00-89 (0367) 235-00-17
Сурхондарё вилояти (0376) 227-32-22 (0376) 227-32-04
Тошкент вилояти (0371) 231-69-10 (0371) 231-68-91
Тошкент шаҳри (0371) 294-90-58 (0371) 294-84-28
Фарғона вилояти (0373) 244-34-21 (0373) 244-82-05
Хоразм вилояти (0362) 224-76-06 (0362) 224-65-72

ТАНЛОВ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро)нинг тегишли ҳудудий бошқармалари суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижроси бўйича мол-мулкни сотиш учун савдо ташкилотларини танлаш бўйича ташкилотларни (юридик шахслар)ни очиқ танловга таклиф этади.

1. Умумий шартлар

Танлов ташкилотчиси – Бюронинг жойлардаги тегишли ҳудудий бошқармалари.

Очиқ танловга суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари бўйича мол-мулкни (кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларидан ташқари) сотиш билан боғлиқ хизмат кўрсатиш қўйилади.

Ўтказилаётган танловнинг мақсади суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро қилиш бўйича мол-мулкни сотиш учун савдо ташкилотларини танлаб олиш.

Танлов ўтказиш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия) томонидан танловда қатнашиш учун берилган ариза ва ҳужжатларни кўриб чиқиш Бюронинг тегишли худудий бошқармалари биносида ўтказилиб, танлов натижалари бўйича ғолиблар аниқланади.

2. Танлов шартлари ва танлов ғолибларини аниқлаш мезонлари 

Танловда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган, турғун савдо шохобчаси мавжуд юридик шахслар қатнашиши мумкин.

Қуйидаги юридик шахслар танловга қатнашишга қўйилмайди:
- қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкрот арафасида бўлган;
- олти ойдан кам муддат давомида фаолият юритаётган;
- охирги 2 йил ичида ижро ҳужжатлари асосида хатланган мол-мулкни сотиш юзасидан тузилган шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаганлиги сабабли шартнома бекор қилинган бўлса.

Танловда ғолиб чиқишнинг асосий мезонлари:
- истеъмолчи учун жойлашган жойининг қулайлиги (вилоят ва туман (шаҳар) марказлари, бозорлар ва ҳоказоларга яқинлиги);
- мол-мулкларнинг сақланишини, туркумланишини, сортларга ажратилишини ва бутланишини таъминловчи жой (ускуна)ларнинг мавжудлиги;
- талабгорга тегишли техник жиҳатдан соз бўлган транспорт ва бошқа техника воситалари;
- мажбуриятлардан холи бўлган пул маблағлари;
- кўрсатилган хизмат учун савдо чегирмасининг пастлиги.

3. Танловда иштирок этиш учун тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар
- Комиссия номига ариза;
- давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
- савдо ташкилоти таъсис ҳужжатларининг нусхаси;
- савдо дўконига бўлган мулк (ижара) ҳуқуқининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;
- савдо дўконининг жойлашган жойи тўғрисида маълумот, унинг қисқача тавсифномаси ва 10х15 ўлчамдаги рангли фотосуратлари (жойнинг атроф кўриниши, умумий ташқи ва ички кўринишлари акс эттирилиши керак);
- мол-мулкларнинг сақланиши, туркумланиши, сортларга ажратилиши ва бутланишини таъминловчи жой (ускуна)ларнинг қисқача тавсифномаси, шунингдек, 10х15 ўлчамдаги рангли фото суратлари (жойнинг умумий ташқи ва ички кўринишлари акс эттирилади) ва уларга бўлган хуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар;
- талабгорнинг мажбуриятлардан холи пул маблағлари мавжудлиги тўғрисида банк маълумотномаси;
- талабгорнинг тегишли ҳамда ижро ҳужжати бўйича мол-мулкни сотишда иштирок этиши мумкин бўлган яроқли транспорт воситаларига оид хуқуқни белгиловчи ҳужжатлар ҳамда уларнинг техник тавсифи;
- кўрсатилган хизмат учун савдо чегирмаси миқдори тўғрисида таклиф (10 фоиздан кўп бўлмаган).

Алоҳида турдаги фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома ёки лицензия талаб қилинган холларда, шунингдек, нотариал тасдиқланган рухсатнома ёхуд лицензиянинг нусхаси ҳам тақдим этилади.

Талабгорлар мазкур эълонда белгиланган баҳолаш мезонларини тасдиқлаш учун зарур бўлган бошқа қўшимча ҳужжатларни тақдим қилишлари мумкин.

Ариза ва унга илова қилинган хужжатлар савдо ташкилоти номидан ҳаракат қилувчи вакил томонидан топшириладиган бўлса унда унинг ваколатларини тасдиқловчи ва тегишли тартибда расмийлаштирилган хужжат бўлиши керак.

Аризага талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг рўйхати имзоланган ҳолда илова қилинади.

Савдо ташкилоти қайси ҳудудда фаолият юритаётган бўлса ёки танлов ўтказилаётган туман (шаҳар)га яқин жойлашган бўлса, ушбу ҳудуд бўйича ўтказиладиган танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар тақдим этиши мумкин.

4. Талабгорлар томонидан тақдим этилган ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш тартиби

Танловга ҳужжатлар қабул қилиш танлов бошланишидан ўн кун олдин тўхтатилади.

Белгиланган муддатда тақдим этилмаган ёки мазкур эълоннинг 2-банди 2-хатбошида назарда тутилган ҳолатлардан ташқари танловга тақдим этилган ҳужжатлар қайтарилмайди.


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси

8 437