ЎзА Ўзбек

16.08.2018 17:20 Чоп этиш версияси

Мобиль радарлар қайси манзилларга ўрнатилди?

Мобиль радарлар қайси манзилларга ўрнатилди?
Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг кўрсатмасига биноан Тошкент шаҳрида ЙПХ инспекторлари томонидан маънан эскирган қўл радарларидан фойдаланиш тақиқланди. 

Тезликни белгиланган меъёрдан ошириш билан боғлиқ қоидабузарликлар ҳозирда автомат-стационар ва мобиль радарлар ёрдамида аниқланмоқда. 

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати бугун, 16 август куни мобиль радарлар қуйидаги манзилларга ўрнатилган:

Сергели тумани, Тошкент ҳалқа автомобиль йўли, «Элбрус» ресторани, соат 9:00 дан;

Яккасарой тумани, Кичик ҳалқа йўли, «Корзинка – Аэропорт», соат 11:00 дан;

Чилонзор тумани, "Бунёдкор" кўчаси, 7-Автокорхона, соат 14:00 дан, Олий Мажлис биноси, соат 16:00 дан;

Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси, «Юлдуз» АЖ, соат 18:00 дан.

Тошкент шаҳар ИИББ йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишга чақиради. Унутманг, юқори тезлик ЙТҲларининг асосий сабабчисидир!

ЎзА
8 227