ЎзА Ўзбек

04.08.2020 Чоп этиш версияси

Мобил рақамлар ҳам энди биржада сотилади

Мобил рақамлар ҳам энди биржада сотилади

Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси ва “Mobiuz” (Universal Mobile Systems) мобиль алоқа оператори ўртасида талаб юқори бўлган мобил рақамларни биржанинг онлайн ауциони орқали сотишга келишди.

Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржасидан маълум қилишларича, келишувдан кўзланган асосий мақсад “Mobiuz” компаниясининг талаб юқори мобиль рақамларини онлайн тарзда сотиш орқали улардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришдан иборатдир.

Ҳамкорлик доирасида яқин келажакда “Mobiuz” компаниясининг талаб юқори бўлган мобиль рақамлари биржанинг mobilraqam.uzex.uz платформасида сотила бошлаши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур савдо платформаси талаб юқори комбинацияга эга бўлган уяли алоқа рақамларини биржанинг онлайн-аукционлари орқали сотиш мақсадида 2019 йилда ишга туширилган.

5 355
ЎзА