ЎзА Ўзбек

02.12.2019 Чоп этиш версияси

Мобил оператори энди янги бренд асосида фаолият юритади​

Мобил оператори энди янги бренд асосида фаолият юритади​

UMS мобил оператори энди Mobiuz бренди асосида фаолият юритиши ҳақида хабарлар тарқатилди. Бунга нима сабаб бўлгани ва соҳадаги янги эҳтиёжлар ҳақида компания бош директори Собир Арипов қуйидагиларни сўзлаб берди.

– Йиллар давомида юртимизда юз берган ўзгаришлар жараёнида мобил алоқа бозорида ҳам вазият ўзгарди, – дейди С.Арипов.– Назаримда мавжуд бренд ўзини оқламай қўйди. Шу боис фаолиятимизда янги саҳифа очиш, замонавий талабларга жавоб берувчи бренд яратишга қарор қилдик.

Хабарингиз бор, 2018 йилда бизга рақамли иқтисодиётни ривожлантириш борасида бир қатор муҳим вазифалар юклатилган эди. Бу эса бизни нафақат мобил алоқа хизматлари соҳасида, балки бошқа йўналишларда ҳам фаолият юритишимизни талаб этади.

Аудиторияни иложи борича эҳтиёжларини тўлдириш учун ўзимиз учун бешта устувор вазифани белгилаб олдик. Бунда интернет тезлигини ривожланган мамлакатлар даражасига босқичма-босқич олиб чиқиш, компаниянинг телекоммуникация тармоғини модернизация қилиш жуда муҳим.

Mobiuz янги фаолият турлари, хусусан давлат хизматчилари учун ҳукумат мобил алоқасини жорий этади. Барча турдаги давлат хизматларини кўрсатиш билан шуғулланамиз. Электрон ҳукумат тизимини ривожлантиришга яқиндан кўмак берамиз.

Айни вақтда ўзига хос йўл харитасини ва 2019-2021 йилларда ривожланиш концепцияси ишлаб чиқилди. Жиззах вилоятида маълумотларга ишлов бериш марказини қуриш ҳамда халқаро интернет каналига бевосита чиқиш лойиҳаларини бошлаш шулар сирасидан. Mobiuz иловаси тайёрланмоқда. “Мобил ҳамён” сервис ҳамда видео, мусиқани ичига олган платформани ишга тушириш ҳам истиқболли режаларимиздан бири.

Тўғри, соҳамизда ҳал этилмаган масалалар ва тўсиқлар мавжуд. Биз уларни ечимини топиш ва янги ютуқларга эришишга ҳаракат қилишда давом этамиз.

4 796
Сайёра ШОЕВА, ЎзА