ЎзА Ўзбек

06.01.2020 Чоп этиш версияси

Мирзо Улуғбек Абдусаломов: Бу ёки давлат сиёсатига қарши қилинаётган иш, ёки сайловларнинг обрўсини туширишга ҳаракат, деб ўйлайман

Мирзо Улуғбек Абдусаломов: Бу ёки давлат сиёсатига қарши қилинаётган иш, ёки сайловларнинг обрўсини туширишга ҳаракат, деб ўйлайман

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. 

Унда Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов вилоят сайлов комиссиялари аъзоларига иш ҳақи ва компенсация тўловлари ҳалигача берилмагани ҳақида гапирди: 

– Вилоят сайлов комиссияларининг аъзоларига иш ҳақи ва компенсация тўловлари масаласида ҳозиргача шикоятлар келиб тушяпти. Бу масалани ҳал қилган эдик. Сайловга 10 кун қолганида барча ҳудудларга етарли миқдорда маблағларни ажратган эдик. Жойларда буни ижро қиладиган мутасаддилар, молия ходимларими, бошқаларми тўсқинлик қилишди бунга. Қандай қилиб шу кунгача компенсация маблағларини олмасликлари мумкин. Бу ҳол биринчи марта бўляпти. Бу ёки давлат сиёсатига қарши қилинаётган иш, ёки сайловларнинг обрўсини туширишга ҳаракат, деб ўйлайман. Барча вилоят мутасаддилари бу масалани охирига етказиши лозим. Йил охирида қолиб кетган маблағларни Молия вазирлиги олиб қўйди. Қонун бўйича шунақа бўлиши керак. Унгача бу маблағларни тарқатиб бўлиш керак эди. Нега ушлаб ўтиришди бу маблағларни? Кимдир унинг фойдасини олдими? Ёки айлантирдими? Бу сайловнинг обрўсини туширишга қаратилган иш бўлди. Вилоят сайлов комиссиялари раислари бу масалани зудлик билан ҳал қилиши керак.

11 703
Н.НАСРИЕВ, ЎзА