ЎзА Ўзбек

27.11.2019 Чоп этиш версияси

Миродил Абдураҳмонов: “Бутун Ўзбекистон тадбиркорлари партияларни тавқи лаънат қилса арзийди”

Миродил Абдураҳмонов: “Бутун Ўзбекистон тадбиркорлари партияларни тавқи лаънат қилса арзийди”

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вакили Миродил Абдураҳмонов бугун Ўзбекистон тадбиркорларини қийнаётган муаммолар ҳамон ўз ечимини топмаётганини маълум қилди. 

Халқаро пресс-клубнинг пресс-кофе мулоқотида партия вакили тадбиркорлар ер мулкига эгалик қилиш ҳуқуқини ҳимоя қила олмаётгани ҳақидаги фикрини ўзининг яқин танишлари мисолида келтириб ўтди. У “Ўзбекистон тадбиркорлари партияларни ҳар қанча тавқи лаънат қилса арзийди”, дея кескин муносабат билдирди.

Миродил Абдураҳмонов фармон ва қарорлар тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлашга йўналтирилгани, бироқ уларнинг ижроси таъминланмаётганини очиқ тан олишимиз лозимлигини ҳам айтиб ўтди.

Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси, сиёсий партиялар, савдо-саноат палатаси, бизнес омбудсман вакиллари ва тадбиркорлар иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Миродил Абдураҳмонов Ўзбекистон тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон либерал демократик партиясининг бош нашри “XXI аср“ газетасида узоқ йиллар бош муҳаррир лавозимида ҳам фаолият юритган. Айни пайтда эса “Миллий тикланиш“ партиясида фаолият юритмоқда.

13 426
Анора Содиқова, ЎзА