Миришкор тумани ҳокими ва унинг ўринбосари вафот этди
Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокими Ғайрат Бегалиев вафот этди. Марҳумда коронавирус инфекцияси аниқланиб, даволанишда бўлган.
Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокими Ғайрат Бегалиев вафот этди. Марҳумда коронавирус инфекцияси аниқланиб, даволанишда бўлган. Ушбу маълумотни вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати ЎзАга тасдиқлади.
Ғайрат Бегалиев 2020 йил 4 март куни Миришкор тумани ҳокими этиб тайинланган эди.
6 сентябрь куни Миришкор тумани ҳокимининг ўринбосари Мансур Раҳмонов ҳам вафот этгани хабар қилинганди.
ЎзА жамоаси марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.